200 000 га яқин французлар Аргентинага қарши жаҳон чемпионати финалини қайта ўтказиш учун петиция имзоладилар

None
ASTANА. Кazinform - Франциялик мухлислар французлар пенальтилар сериясида мағлуб бўлган Франция ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати финалини қайта ўтказишни талаб қилиб, онлайн петиция ташкил қилишди, деб хабар беради Kazinform Championat нашрига таяниб.

.

Петиция Франциянинг махсус МеsОpinions сайтида ташкил этилган бўлиб, муаллифлар «бузилган ҳакамлик» билан боғлиқ ҳолда финал ўйинини қайта ўтказишга чақирмоқда. Петиция кўриб чиқиш учун Халқаро футбол федерациясига (ФИФА) юборилиши режалаштирилган. Бугунги кунга қадар 196 мингдан ортиқ киши жаҳон чемпионати финалини такрорий ўтказиш бўйича сўровни имзолаган.

Аргентина терма жамоаси ўз тарихида учинчи марта футбол бўйича жаҳон чемпионига айланди.


Сўнгги хабарлар
telegram