20 миллионинчи бўлиб туғилган 5 нафар боланинг бири Улитауда, бири Жетисай туманида дуниёга келди

20 миллионинчи бўлиб туғилди 5 та чақалоқнинг бири
Фото: Жезқазған шаҳри перинатал маркази

Қозоғистоннинг 20 миллионинчи фуқароси Улитау вилоятининг Жезказған шаҳрида туғилган. Чақалоқнинг исми Томирис, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Кеча, 14 ноябрда соат 08:10 да юртимиз сонини 20 миллионга етказган чақалоқлардан бири дунёга келди.

Чақалоқнинг исми - Ақилбек Томирис Сунғатқизи. Бу Сунғат Сейитжан ва Айгерим Молдашеванинг биринчи фарзанди.

Ота-оналар вилоят ва шаҳар ҳокимликлари томонидан табрикланди. Шу куни Жезқазғанда яна 10 нафар бола дунёга келди.

Барча янги туғилган чақалоқларга шаҳар маъмурияти томонидан совғалар тақдим этилади.

Улитауда туғилган
Фото: Жезқазған шаҳри перинатал маркази
Улитау
Фото: Жезқазған шаҳри перинатал маркази

 

**

Қозоғистоннинг 20 миллионинчи фуқароси Туркистон вилоятининг Жетисай туманида туғилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

20 млн-чи чақалоқ
Фото: Асиқата қишлоғи

35 ёшли Гулмира Изтилеуова Асиқата касалхонасида Алимхан исмли чақалоқни дунёга келтирди. Бу Шакеновлар оиласидаги 4-фарзанд. Боланинг вазни 3400 гр, бўйи 51 см.

Онаси Гулмира “Женис” умумий ўрта таълим мактабида биология ўқитувчиси, отаси Ерғалининг доимий иши йўқ.

Ҳозирча ёш оила “Диплом билан қишлоққа” дастури асосида чекка қишлоқларга бориш ниятида.

Ҳужжатлар ваколатли органларга тақдим этилган.

Аҳоли сони бўйича база маълумотларга кўра, 2023 йил 14 ноябрь куни эрталаб соат 8.10 да туғилган 5 нафар бола мамлакатнинг 20 миллионинчи аҳолиси бўлди. Чақалоқлар Улитау, Жетису, Атирау, Ақмола ва Туркистон вилоятларида туғилган. Уларнинг 3 нафари ўғил, 2 нафари қиздир.

 

Сўнгги хабарлар