12:10, 16 Ноябрь 2023 | GMT +5
Қозоғистон аҳолиси 20 миллионга етди
Қозоғистон аҳолиси 20 миллионга етди. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ўзининг Twitterдаги саҳифасида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
- Қозоғистон аҳолиси 20 миллионга етди! Юртдошларимни ушбу муҳим воқеа билан табриклайман! Бахтли оила – миллат фаровонлиги, юрт барқарор тараққиётининг пойдевори. Давлат оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни давом эттиради”, - деб ёзади Президент.