17:35, 07 Апрель 2023 | GMT +6
18 нафар Ўзбекистон фуқароси Қозоғистондан депортация қилинди
ALMATY. Kazinform - Қозоғистон миграция қонунчилигини бузган хорижликлар Алмати шаҳар полицияси томонидан депортация қилинди, дея хабар беради Kazinform Polisia.kzга таяниб.
Алмати шаҳар полицияси томонидан олиб борилган тезкор-профилактик тадбирлар давомида 18 нафар Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари аниқланди.
«19 нафар ҳуқуқбузарни давлат чегарасигача етказишни ташкил қилдик. Ушбу мақсадлар учун кўп ўринли автобус тақдим этилади. Улар «Jibek joly» назорат-ўтказиш пунктида давлат чегарасигача кузатиб борилди. Эслатиб ўтамиз, Алмати шаҳар полицияси ноқонуний миграция каналларини, чет элликларни ноқонуний ёллаш фактларини аниқлаш мақсадида доимий равишда «Мигрант», «Нолегал» ва «Қонун ва тартиб» бўйича иш олиб бормоқда», — деди Алмати шаҳар полиция департаменти миграция хизмати бошқармаси бошлиғи Асхат Бутунчинов.
Фото: polisia.kz