17 ёшли теннисчи Соня Жиенбаева Испаниядаги мусобақада ғолиб чиқди

ASTANA. Kazinform – 17 ёшли қозоғистонлик теннисчи Соня Жиенбаева Испаниянинг Вилена шаҳрида ўсмирлар ўртасида ўтказилганITF Juniors J300 турнирида чемпион бўлди.

жиенбаева
Фото: Қазақстан теннис федерациясы

Ўсмирлар ўртасида жаҳон рейтингида 47-ўринни эгаллаб турган С.Жиенбаева мусобақанинг 1-ракеткаси бельгиялик Жульен Вандром устидан (33 ITF Juniors) 7:5, 6:0 ҳисобида зафар қучди.

Бу Соня учун ITF Juniors яккалик баҳсларида еттинчи чемпионлик унвони бўлди.

Сўнгги хабарлар