16 ёшли Амир Омарханов Президент кубогини ғалаба билан бошлади

ASTANA. Кazinform - Қозоғистонлик 16 ёшли Амир Омарханов Астана шаҳрида Президент кубоги учун ўтказилаётган ATP Challenger Tour турнирини муваффаққиятли бошлади.

Амир Омарханов
Фото: ҚТФ

Бу йил Мадрид мастерс турнирининг саралаш баҳсларида қатнашган Қарағанди теннис мактаби вакили Амир Омарханов учун бу спорт фаолиятидаги илк челленжер мусобақаси бўлди.

Амирнинг рақиби, дунёнинг 794-ракеткаси россиялик Максим Жуков 19 ёшда эди.

Биринчи сетда ҳисоб 2:2 бўлиб турганида Омарханов брейк қилишга муваффақ бўлди. Бу устунлик унга етарли бўлди - 6:4.

Иккинчи сетда қозоғистонлик ёш теннисчи 5:2 ҳисобида олдинда бўлиб, ўйинга копток узатган бўлса-да, имкониятдан фойдалана олмади. Бироқ у ўйинни эйс билан якунлади - 6:4. Бир ярим соатдан ортиқ давом этган мусобақада Амир 2 та эйс билан бирга бешта брейк-пойнттдан учтасини фойдаланди. Жуков 1 эйс (4 брейк-пойнт) билан чекланди.

Шу тариқа, катталар ўртасидаги АТР баҳсларида илк ғалабасини қўлга киритган Амир Омарханов Президент кубогининг чорак финалига чиқиш учун дунёнинг 533-ракеткаси Саба Пурцеладзе билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ теннис бўйича Президент кубогида Григорий Ломакин илк ғалабасини қўлга киритгани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар