16 ёшли Амир Омарханов дунёнинг 7-ракеткаси билан шуғулланди

ASTANA. Kazinform — Қозоғистонлик теннисчи, 16 ёшли Амир Омарханов Сербиядаги Янко Типсаревич номидаги теннис академиясида Австралия терма жамоаси етакчиси Алекс де Минор билан бирга машғулот ўтказди.

Әмір Омарханов
Фото: Қазақстан теннис федерациясы

Алекс ўзининг спорт карьерасида ATP турнирида 10 марта ғалаба қозонган ва уларнинг тўққизтасида яккалик баҳсларида ғолиб чиққан.

Амир Омарханов - Қарағанди теннис мактаби битирувчиси бўлиб, у ерда Петр Нестеров қўл остида шуғулланган. Айни пайтда Амир Белграддаги Янко Типсаревич номидаги академияда Неманья Лалич қўл остида ўз маҳоратини оширияпти.

Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон рейтингида 14-ўринни эгаллаб турган Амир айни дамда 19-24 август кунлари АҚШда бўлиб ўтадиган ITF Juniors J300 College Park турнирига тайёргарлик кўрмоқда. Кейин у ўсмирлар ўртасидаги АҚШ очиқ чемпионатида иштирок этади.

 

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар