15 ёшли қозоғистонлик теннисчи катталар ўртасидаги халқаро турнирга йўлланма олди

ASTANA. Kazinform – 15 ёшли Зара Даркен илк бор катталар ўртасидаги халқаро турнирга йўлланма олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Қозоғистон теннис федерацияси хабар беришича, З.Даркен ITF ва WTA рейтингларига киритилмаган бўлса-да, Италиянинг Соларино шаҳрида ITF World Tennis Tour W15 туркумига кирувчи турнирнинг саралаш босқичларини муваффақиятли якунлади.

Зара саралашнинг биринчи босқичида италиялик Джорджи Паттидан 6:1, 6:2 ҳисобида устун келди. Саралаш баҳсларининг финалида эса яна бир корт эгаси Камилла Лерволинони 6:1, 6:4 ҳисобида мағлуб этди.

Асосий баҳсда Ақтўбе теннис мактаби битирувчиси жаҳон рейтингида 1236-ўринни эгаллаб турган 25 ёшли британиялик Абигейл Амос билан куч синашади.



Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Фото: ktf.kz

Сўнгги хабарлар