12 нафар қозоғистонлик ўсмир жаҳоннинг ТОП-100 теннисчиси қаторидан жой олди
ASTANА. Кazinform - Қозоғистонлик ёш теннисчилар ITF (Халқаро теннис федерацияси), ТЕ (Европа тенниси) ва ATF (Осиё теннис федерацияси) ўсмирлар рейтингида юқори поғонага кўтарилди.

Қозоғистон теннис федерацияси хабарига кўра, Амир Омарханов 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги ITF Juniors рейтингида ҳамон 14-ўринни эгаллаб турибди. Даниал Раҳматуллаев - 73, қизлар ўртасида Соня Жиенбаева - 29, Асилжан Аристанбекова – 40-ўринда.
Tennis Europe рейтингида 14 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Родион Трайгель – 28, Роберт Каминский – 33, Ансар Ниетқалиев – 81, Аҳмади Маханов – 83, қизлар ўртасида Линара Бўлешева – 60, Руслана Русланова – 95-поғонада.
16 ёшгача бўлганлар ўртасидаги ATF рейтингида Айша Сайран етакчилик қилса, Аделина Маманфина иккинчи ўринда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон ўсмирлар терма жамоаси теннис бўйича жаҳон чемпионатининг чорак финалига чиққани ҳақида хабар берган эдик.