14:02, 08 Май 2023 | GMT +5
11 ёшли қозоғистонлик теннисчи Испаниядаги турнирда ғолиб чиқди
ASTANA. Kazinform – 11 ёшли қозоғистонлик Марям Нуржан Каталонияда (Испания) ўтказилган 12 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги халқаро турнирда чемпион бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Қозоғистон теннис федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, дастлаб Каталониянинг тўртта вилоятида ғолиблар аниқланган. Кейин улар бир-бирлари билан рақобатлашдилар.
Марям Нуржан Каталониянинг биринчи ракеткаси устидан 7:6 (7:3), 3:6, 10:3 ҳисобида зафар қучди ва нуфузли мусобақанинг энг яхши теннисчисига айланди.
Мукофотни қозоғистонлик спортчига Испаниянинг машҳур теннисчиси, «Катта дубулға» турнирида 14 марта ғолиб чиққан Аранта Санчес Викарио топширди.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ