Amazon технологияларидан e-Gov тизимида фойдаланилади
ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин Давлат раҳбарининг Amazon корпорацияси вице-президенти Сьюзан Пойнтер билан учрашуви якунларига изоҳ берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

“Бугун Президентимиз Amazon корпорацияси раҳбарияти билан учрашди. Учрашувда миллий технологиялар ва IТ-саноат рақамлаштириш ривожига қандай таъсир кўрсатиши муҳокама қилинди. Хусусан, булутли технологиялар орқали Қозоғистон e-Gov.kz портали хизматларида Amazonнинг Outpost веб-хизматидан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди ва шартнома имзоланди. Яъни, бугундан бошлаб Amazon веб-хизмати технологиялари e-Governmentнинг бир нечта хизматларида қўлланилади”, — деди Бағдат Мусин.
Эслатиб ўтамиз, Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Amazon корпорацияси вице-президенти Сьюзан Пойнтер билан учрашуви доирасида Қозоғистон Рақамли ривожланиш ва аэрокосмик саноат вазирлиги (“МАТ” АЖ) ва Amazon Web Services ўртасидаги Outpost “булутли” технологик ечимини сотиб олиш ва унинг QazTech платформаси билан интеграциялашуви юзасидан пилот лойиҳа бўйича шартнома имзоланди.