Қасим-Жомарт Тоқаев Amazon корпорацияси вице-президенти билан учрашди
Қасим-Жомарт Тоқаев Amazon корпорацияси вице-президенти Сьюзан Пойнтер билан учрашди, дея хабар беради Кazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Дунёнинг энг йирик технологик компанияси вакили билан суҳбат чоғида “булутли” технологияларни ривожлантириш ва маълумотлар марказларини қуриш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.
Президент Қозоғистоннинг электрон ҳукумат соҳасидаги ютуқларига эътибор қаратди ва мамлакат рақамли секторни янада такомиллаштириш учун ўз тоифасидаги энг кучли инфратузилмавий ечимларга муҳтож эканини таъкидлади.
Сьюзан Пойнтер компания Қозоғистон билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва келажакда бутун Марказий Осиё минтақасини қамраб олиш ниятида эканини айтди.
Учрашув доирасида Қозоғистон Рақамли ривожланиш ва аэрокосмик саноат вазирлиги (“МАТ” АЖ) ва Amazon Web Services компанияси ўртасида Outpost “булутли” технологик ечимини харид қилиш ва унинг QazTech платформаси билан интеграциялашуви юзасидан пилот лойиҳани ишга тушириш бўйича келишув имзоланди.
Бу қадам жаҳон гигантларининг маълумотлар марказларини Қозоғистонда жойлаштириш ва мамлакатнинг минтақавий IT-хаб сифатидаги салоҳиятини рўёбга чиқариш имконини беради.