Мебель ишлаб чиқаришда Алмати пешқадам

Мебель
Фото: Pixabay

Жорий йил январь-август ойларида вилоятлар орасида энг кўп мебель Алматида ишлаб чиқарилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Energyprom.kz портали маълумотларига кўра, жорий йил январь-август ойларида мамлакатда 51,7 миллиард тенгелик мебель ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич 1 йил аввалги кўрсаткичдан 25,2 фоизга кўпдир.

Ҳудудлар орасида энг кўп мебель Алмати шаҳрида ишлаб чиқарилган. Шаҳарда ишлаб чиқарилган мебель 13,7 миллиард тенгега баҳоланяпти. Бу бир йил олдингига нисбатан 14 фоизга кўпдир.

Иккинчи ва учинчи ўринларда Қарағанди (1 йилда 57,9 фоиз ўсиш билан 4,9 миллиард тенге) ва Алмати (58 фоиз ўсиш билан 4,7 миллиард тенге) вилоятлари жойлашган.

Биринчи ярим йил якунига кўра маҳаллий корхоналар томонидан ички бозорнинг 32,6 фоизи металл стуллар ва бошқа ўриндиқлар учун мебеллар билан таъминланди.

Шу тариқа, маҳаллий корхоналар ёғочдан тайёрланган офис мебелларининг 77,3 фоизини, тижорат мебелларининг 67,5 фоизини, ошхона мебелларининг 63 фоизини, матрасларнинг 56,9 фоизини қоплашга муваффақ бўлди.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар
telegram