Ўзбекистонда ўтказилган концерт тадбирларига 10,5 млн нафар томошабин ташриф буюрган
11:08, 23 Сентябрь 2025
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 98 та концерт ташкилоти фаолият юритган.
2024 йил давомида концертларга жами 10,5 млн нафар томошабин ташриф буюрган.
Концертларга ташриф буюрувчилар сони бўйича энг юқори қайд этилган ҳудудлар:
- Тошкент шаҳар – 5 810,6 минг нафар;
- Самарқанд вилояти – 505,2 минг нафар;
- Қорақалпоғистон Респ. – 461,9 минг нафар;
- Сурхондарё вилояти – 403,3 минг нафар;
- Хоразм вилояти – 397,1 минг нафар.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда МИЗ, КСЗ, технопарклар ва кластерлар иштирокчилари сони очиқланди.
Ўзбекистонда мактабгача таълим ташкилотларида болалар учун 33 705 та қўшимча ўрин яратилди.
Ўзбекистонда бўёқлар ва лаклар ишлаб чиқариш ҳажми 31,5 тоннага ошган.