Ўзбекистонда ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари таркибида касб-ҳунар мактаблари энг кўп
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024/2025 ўқув йили бошида Ўзбекистонда фаолият юритаётган ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари сони 845 тани ташкил этган.
Бу кўрсаткич 2021/2022 ўқув йилига нисбатан 18 тага ёки 2,2 % га ошган.
Ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари таркиби қуйидагича:
касб-ҳунар мактаблари — 334 та;
техникумлар — 272 та;
коллежлар — 147 та;
академик лицейлар — 92 та.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони сўнгги 5 йилда 1,8 баробарга ошган.
Ўзбекистонда 1 квадрат километр майдонга неча киши тўғри келади.
Ўзбекистон ЖСТга кириш йўлида Европа Иттифоқи билан музокараларни якунлади.
Ўзбекистондаги ҳар учта корхонадан биттаси савдо соҳасида фаолият юритади.