Ўзбекистон 9 ойда 1,9 млрд долларлик тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилган

Фото: Фото: Миллий статистика қўмитаси

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь–сентябрь ойларида 1,9 млрд АҚШ долларилик тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинган.

Ушбу кўрсаткич умумий экспортнинг 6,9 % ини ташкил этган.

Экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотлари таркиби қуйидагича:

  • Тайёр тўқимачилик маҳсулотлари - 51 %
  • Ип-калава - 29 %
  • Трикотаж мато - 11 %
  • Газламалар - 6 %
  • Пайпоқ маҳсулотлари - 2 %
  • Гиламлар- 1 %

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 59 млрд доллардан ошди.

Ўзбекистонда инвестициялар сўнгги 5 йилда 2,8 баробарга кўпайган.

Ўзбекистонда чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони сўнгги 5 йилда 1,8 баробарга ошган.