Қизлар ўртасида Алмати теннис мактаби битирувчиси 16 ёшли София Исакова ғолиб бўлди.
С.Исакова финалда эронлик Ясаман Яздонийни 6:0, 6:1 ҳисобида мағлуб этди. Бу ўйин давомида София рақибларига бирорта ҳам сет бермади.
Ўғил болалар ўртасида яна бир қозоғистонлик Арсений Требухин ҳал қилувчи баҳсда ўзбекистонлик Аҳмаджон Тошмуҳамедовга имкониятни бой берди – 6:7 (2:7), 2:6.
Шу тариқа, С.Исакова, Я Яздани, А.Требухин ва А.Тошмуҳамедов жорий йилнинг 16-20 октябрь кунлари Японияда бўлиб ўтадиган саралаш турнирининг финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Бу ерда финалчилар 2025 йилги Ролан Гаррос турнирига таклифнома олишади. Унда Япония, Хитой, Корея, Австралия каби давлатлардан кучли ўсмир теннисчилар иштирок этиши боис рақобат юқори бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Анна Данилина Торонтодаги турнирнинг иккинчи босқичига йўл олгани ҳақида ёзган эдик.