ASTANА. Кazinform — Давлат раҳбари теннисчи Елена Рибакинани 'Дунёнинг биринчи ракеткаси' унвонини қўлга киритгани билан табриклади. Бу ҳақда Президент маслаҳатчиси - Матбуот котиби Айбек Смадияров хабар берди.
— Сизнинг ажойиб истеъдодингиз, меҳнатсеварлигингиз ва ўзингизга бўлган кучли ишончингиз туфайли сиз WТА рейтингининг энг юқори поғонасига кўтарилдингиз ва юқори чўққига чиқдингиз. Ушбу тарихий ғалаба Қозоғистон спортига шон-шараф келтирди. Сизнинг исмингиз жаҳон тенниси йилномасида ўчмас из қолдирди. Сизнинг муваффақият сари йўлингиз мамлакатимизнинг ёш спортчилари ва бутун дунё бўйлаб миллионлаб теннис мухлислари учун намунадир. Шунингдек, мен сизнинг кортда ҳам, жамоатчилик олдида ҳам, жамоатчилик билан мулоқотингизда ҳам яққол кўриниб турган юксак маданиятингизни алоҳида таъкидламоқчиман. Бу, шубҳасиз, сизнинг ақл-заковатингиз ва инсоний табиатингизнинг яққол намоёнидир, — дейилади табрикномада.
Қасим-Жомарт Тоқаев Елена Рибакинага чемпионларнинг оташин руҳидан илҳомланиб, янги чўққиларни забт этишини тилади.
Эслатиб ўтамиз, Елена Рибакина дунёнинг биринчи ракеткасига айланди.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.