Ўша куни қозоғистонлик спортчилар жами 10 та совринни қўлга киритди: 3 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза.
Натижада Қозоғистон медаллар жадвалида 13-ўриндан 11-ўринга кўтарилди. Ҳозирда мамлакат ҳисобида 61 та медаль бор: 8 та олтин, 15 та кумуш ва 38 та бронза.
Турнирнинг мутлақ пешқадами Хитой бўлиб, бу мамлакат спортчилари жами 333 та медаль (179 та олтин, 99 та кумуш ва 55 та бронза) қўлга киритди. Иккинчи ўринда 158 та медаль (44 та олтин, 54 та кумуш ва 60 та бронза) билан Япония жойлашган. Кучли учликни Жанубий Корея якунлайди – 157 та медаль (33 та олтин, 47 та кумуш ва 77 та бронза).
Қозоғистондан олдин Ҳиндистон – 21-32-33 (жами – 86), Ўзбекистон – 19-16-25 (60), Тайвань – 15-15-23 (53), Шимолий Корея – 10-16-9 (35), Таиланд - 10-14-27 (51), Баҳрайн - 10-2-5 (17) ва Гонконг - 7-16-29 (52) жамоалари жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, 5 октябрь куни бўлиб ўтган мусобақаларда терма жамоа аҳзоларидан олтин медаль олганлар: жиу-житсу спортчиси Нуржан Батирбеков, велоспортчи Евгений Федоров, каратэчи Нурқанат Ажиқанов.