«Менга Астана шаҳри жуда ёқди. Қозоғистон халқининг меҳмондўстлиги ва дўстона муносабатидан мамнун бўлдим. Бу кўп миллатли мамлакат бўлиб, унда турли миллат вакиллари истиқомат қилади. Бу жуда таъсирли», – деди Ван Гуан.
«Бир қанча давлат етакчиларидан интервью олиш мен учун катта шараф бўлди, бироқ ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мени ҳайратда қолдирди. У бошқа раҳбарлардан жуда фарқ қилади - у тартибли одам. Интервью олдидан мен Президент Қасим-Жомарт Тоқаев ҳақида инглиз, хитой ва рус тилларида кўплаб мақола ва китобларни ўқиб чиқдим», — деди CCTV журналисти.
Эслатиб ўтамиз, 12 май куни ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Хитойнинг CCTV телеканалига интервью берган эди.
Давлат раҳбари кеча Хитойга давлат ташрифи билан борди. Президент Қасим-Жомарт Тоқаевни Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин кутиб олди.