Қасим-Жомарт Тоқаевни ХХР Раиси Си Цзиньпин кутиб олди

None
Фото: t.me/aqorda_resmi
BEIJING. Кazinform – Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевни кутиб олди. Бу ҳақда Kazinform Ақордага таяниб хабар беради.


Эслатиб ўтамиз, бугун Қозоғистон Республикаси Президенти Қ.Тоқаев давлат ташрифи билан Хитойда борди.

Ташриф доирасида Давлат раҳбарининг Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан музокаралари режалаштирилган. Унда икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-логистика, энергетика соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, маданий-гуманитар алоқаларни чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилади.

18 май куни Президент давлат ташрифи доирасида Хитойнинг йирик компаниялари раҳбарлари билан учрашади ва қатор тадбирлар ўтказади, шунингдек, Сиань шаҳридаги қуруқлик портида Қозоғистон логистика марказига пойдевор қўйиш маросимида иштирок этади.

Давлат раҳбари 19 май куни бўлиб ўтадиган «Марказий Осиё – Хитой» саммитида иштирок этади. Шунингдек, Давлат раҳбарининг Сиань шаҳрида мамлакат Бош консулхонасининг очилиш маросимида иштирок этиши режалаштирилган.


Сўнгги хабарлар
telegram