Елена Рибакина германиялик Александр Зверев билан бирга канадалик Феликс Оже-Альяссим ва ҳиндистонлик Саня Мирза билан микст баҳсларида беллашди.
Қозоғистон-германия жуфтлиги 7:5, 3:6, 10:5 ҳисобида зафар қучди. 1 соату 23 дақиқа давом этган баҳсда улар 8 та эйс амалга ошириб, 6 та брейк-пойнтдан бирини қўллашга муваффақ бўлишди.
«Қаршиғалар» гуруҳида иштирок этаётган Е.Рибакина 23 декабр куни дунёнинг 4-ракеткаси франциялик Каролин Гарсия билан ўйнайди.
Елена илк учрашувда дунёнинг 5-ракеткаси, Беларусь вакили Арина Соболенкони мағлуб этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елена Рибакина «Олтин одам» мукофоти билан тақдирлангани ҳақида ёзган эдик.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ