Вазирлик матбуот хизмати маълум қилишича, учрашув давомида Қозоғистоннинг ИКАО билан ҳамкорлиги, авиация хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва фуқаро авиацияси соҳасидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.
Вазир фуқаро авиацияси соҳасини ривожлантириш йўналишида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди.
“2028 йилгача бўлган уч йиллик режа доирасида ҳаво қатновлари йўналишлари тармоғини кенгайтириш, аэропортларни модернизация қилиш, самолётлар паркини янгилаш ва авиация мутахассисларини тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, ИКАОнинг экспертлик кўмагида 2050 йилгача фуқаро авиациясини ривожлантириш бўйича мастер-режа ишлаб чиқилмоқда”, — дейилади хабарда.
Учрашув якунлари бўйича томонлар фуқаро авиациясининг устувор йўналишлари бўйича ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини тасдиқладилар.
Аввалроқ Қозоғистон илк бор ИКАОнинг Авиация хавфсизлиги ҳафталигини ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.
Шунингдек, ИКАО Бош котибининг Қозоғистонга расмий ташриф билан келгани маълум бўлди.