Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда сув таъминоти ва дренаж соҳаси коммунал хизматлар соҳасидаги энг долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.
— Муҳандислик тармоқларининг эскириши, тез-тез содир бўладиган авариялар, қувватларнинг етарли эмаслиги ва эскирган технологиялар коммунал хизматлар сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда. Ҳозирда Миллий лойиҳа платформасига жами 330 млрд тенгега тенг 105 та лойиҳа жойлаштирилган. Улардан 20 та лойиҳа бўйича қурилиш ишлари бошланган, 58 та лойиҳа амалга оширишга тайёр, 2 та лойиҳа учун тарифларни тасдиқлаш жараёни якунланган ва яна 25 та лойиҳа кўриб чиқилмоқда. Бундан ташқари, умумий трансферлар доирасида 209 млрд тенгега 516 та лойиҳани молиялаштириш режалаштирилган, — деди вазир.
Ерсайин Нағаспаевнинг сўзларига кўра, ушбу лойиҳаларни амалга ошириш натижасида тахминан 1,9 минг километр сув таъминоти ва дренаж тармоқлари модернизация қилинади ва уларнинг эскириш даражаси 43 фоизга камаяди.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг муҳандислик инфратузилмаси тубдан модернизация қилиниши ҳақида хабар берган эдик.