Эслатиб ўтамиз, куни кеча Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Озарбайжонга расмий ташриф билан борган ва Илҳом Алиев билан учрашган эди .
Шунингдек, Президент Озарбайжон раҳбари билан кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказди, икки давлат ўртасида бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланди.
Кейинроқ Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев оммавий ахборот воситалари вакилларига брифинг ўтказиб, музокаралар якунлари бўйича баёнот беришди.
Кечқурун Қозоғистон Президентининг Озарбайжонга расмий ташрифи якунланди.