Мукофотлаш маросимида Давлат раҳбари давлатлар интеграциясини янада мустаҳкамлаш ниятида эканлигини, бу эса барча манфаатларига мос келишини айтди.
– Кипр Республикаси раҳбари ушбу ижобий жараёнга катта ҳисса қўшмоқда. Мен буни жуда қадрлайман. Ушбу мукофот қозоқ халқининг Сизга ва Кипр Республикасининг бутун халқига бўлган алоҳида ҳурмати ва самимий меҳр-муҳаббатининг белгисидир. Ишонаманки, мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро шериклик бундан кейин ҳам мустаҳкамланади, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Ўз навбатида, Н. Христодулидис ушбу мукофотни Кипр халқи номидан қабул қилишини айтди.
– Бу биз учун алоҳида аҳамиятга эга. Бу — мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик белгиси ва дўстлик эса барча давлатлар учун жуда муҳим қадриятдир, — деди Н. Христодулидес мукофот топширилгандан сўнг.
Н. Христодулидис ушбу мукофот Кипр Республикаси Президентининг Қозоғистонга биринчи расмий ташрифи давомида тақдим этилаётганини таъкидлади.
– Ушбу ташриф 1992 йилда дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан бери муҳим тарихий босқичдир. Бу бизнинг икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштиришга бўлган умумий интилишларимиз, сиёсий иродамиз ва ниятимизни яққол намойиш этади, — деди Кипр Президенти.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ва Кипр президентлари кичик таркибда музокаралар ўтказди.
Эслатиб ўтамиз, Кипр Президенти Никос Христодулидис Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан расмий ташриф билан мамлакатга келди.