Кипр Республикаси Президенти Қозоғистонга расмий ташриф билан келади
ASTANА. Кazinform – 2-4 июнь кунлари Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Кипр Республикаси Президенти Никос Христодулидес Қозоғистонга расмий ташриф билан келади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
3 июнь куни бўлиб ўтадиган музокаралар давомида президентлар икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, савдо-иқтисодий, инвестиция ва маданий-гуманитар алоқаларга устувор аҳамият бериш истиқболларини муҳокама қиладилар.
Шунингдек, бир қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.