Хитой Қозоғистонни АЭС қурилишида қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди

Фото: Фото: ҚР Энергетика вазмрлмгм

ASTANA. Kazinform – 2024 йилнинг 10—13 декабрь кунлари Қозоғистон Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев бошчилигидаги делегация Хитой Халқ Республикасида амалий ташриф билан бўлди, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлигига таяниб.

Пекинда Энергетика вазири Давлат энергетика бошқармаси бошлиғи X.Ван ва Хитой атом энергияси агентлиги раиси ўринбосари Ц. Лю билан учрашди.

— Томонлар атом энергетикаси, нефть ва газ, электр энергетикаси ва қайта тикланадиган энергия манбалари соҳаларида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар. Шу билан бирга, Хитой томони Қозоғистонни атом электр станциясини қуриш лойиҳасини амалга оширишда юқори даражада қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди, - дейилади идора хабарида.

Фото: ҚР Энергетика вазирлиги

 

 

А.Сатқалиев қисқа рўйхатга киритилган ядровий технологияларни потенциал етказиб берувчи Хитой Миллий ядро корпорацияси (CNNC) бош директори Я. Шен билан музокаралар олиб борди.

Делегация HPR-1000 реактори билан қурилаётган «Чжанчжоу» АЭСига; «Shanghai Electric» корпорациясининг марказий Хитойдаги атом электр станцияси ва уранни конвертация қилиш ва бойитиш заводига ташриф буюрди.

Уранни конверсиялаш ва бойитиш заводига ташриф Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан Давлат раҳбарининг Мурожаатномасига мувофиқ юқори қўшилган қийматга эга кластерларни яратиш, уранни конвертация қилиш ва бойитиш зарурлиги тўғрисидаги амалга оширилаётган ишларнинг давоми бўлди.

Фото: ҚР Энергетик вазирлиги

 

Хитой Қозоғистонни атом электр станцияси қурилишида қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди

Аввалроқ Франция Қозоғистонни атом электр станцияси қурилишида қўллаб-қувватлашга тайёрлигини маълум қилганди.

Шунингдек, Россия Қозоғистонда атом электр станциясини қуриш бўйича таклифлар бергани маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, референдум натижаларига кўра Қозоғистонда АЭС қурилиши учун фуқароларнинг 71,12 фоизи овоз берган.