Франция Қозоғистонга АЭС қурилишида ёрдам беришга тайёр

ASTANA. Kazinform – 4-6 декабрь кунлари Қозоғистон Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев бошчилигидаги делегация Франция Республикасида амалий ташриф билан бўлди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

France ready to support Kazakhstan in NPP construction
Фото: ҚР Энергетика вазирлиги

Ташриф доирасида ташқи савдо ва Франция фуқароларининг хориждаги ишлари бўйича вазир-делегат, энергетика вазири-делегати ва Франциянинг энергетика ва иқлим бўйича директори билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Қозоғистон делегацияси Франция атом саноатининг етакчи ташкилотлари, жумладан, энг йирик энергия ишлаб чиқарувчи компания ва атом электр станцияси оператори EDF, Framatome атом электр станциялари учун ускуналар ишлаб чиқарувчи ҳамда Arabelle Solutions атом электр станциялари учун турбинали ускуналар етказиб берувчи компания вакиллари билан музокаралар олиб борди.

Франция готова поддержать Казахстан при строительстве АЭС
Фото: ҚР Энергетика вазирлиги

Бундан ташқари, мураккаб инфратузилма объектлари, жумладан, атом электр станциялари учун муҳандислик хизматлари, лойиҳаларни бошқариш ва рақамли ечимларга ихтисослашган Assystem халқаро консалтинг компанияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Делегация, шунингдек, Радиациявий ҳимоя ва ядровий хавфсизлик институти (IRSN) инқироз маркази ва АЭС учун ускуналар ишлаб чиқарадиган заводга ташриф буюрди.

Франция готова поддержать Казахстан при строительстве АЭС
Фото: ҚР Энергетика вазирлиги

Франция томони Қозоғистонни атом электр станцияси қурилиши лойиҳасини амалга оширишда қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. Ишлаб чиқарилган электр энергиясининг қарийб 70% атом энергетикаси ҳиссасига тўғри келадиган Франция бу соҳада жаҳонда етакчи ҳисобланади.

EDF компанияси Қозоғистон учун потенциал ядро технологиялари етказиб берувчиларининг қисқа рўйхатига киритилган.

Сўнгги хабарлар