Эрон Ташқи ишлар вазири АҚШга мурожаат қилиб, агар Ғазодаги геноцид давом этса, Эрон бунга қараб турмайди, деди.
"Мен Қўшма Штатларни огоҳлантираман, агар можаро кўлами назоратга олинмаса, улар хавфсиз бўлмайди", – деди Амир Абдуллоҳиян.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва Европа давлатлари Исроилнинг Ғазо секторида 7 минг тинч аҳолини ўлдиришини кузатиб ўтирибди ва қўллаб-қувватламоқда.
"Биз минтақада урушнинг кенгайишини олқишламаймиз, аммо Ғазодаги уруш давом этса, биз “оловни” тўхтата олмаймиз", – деди у.
Аввалроқ Исроил Ғазо секторига қуруқликдан бостириб киришга тайёргарлик кўраётгани, шунингдек, БМТ Бош котибидан Ғазо секторидаги уруш ҳақидаги фикрларини қайтариб олиб, кечирим сўрашни талаб қилгани хабар қилинганди.