Елена Рибакина эйслар сони бўйича дунёнинг энг яхшисига айланди
ASTANA. Kazinform — Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 5-ракеткаси Елена Рибакина 2025 йилги мавсум якунларига кўра эйслар сони бўйича расман пешқадамга айланди.
Аёллар теннис ассоциацияси (WТА) матбуот хизмати Instagram ижтимоий тармоғида маълум қилганидек, Е. Рибакина 2016 йилдан бери бир мавсумда эйс сонини 500 тадан оширган биринчи теннисчи бўлди.
Қозоғистонлик спортчи бу йил жами 516 та эйс амалга оширди.
Аввалроқ, Елена Рибакина WТА талқинига кўра йилнинг энг яхши ўйичиси бўлишга номзодлар қаторида эди. Қолаверса, қозоғистонлик теннисчи ўтган йили Ар-Риёдда (Саудия Арабистони) бўлиб ўтган финал турнирида даромад бўйича теннис тарихидаги энг яхши натижага эришиб, Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елена Рибакинанинг иккинчи марта Гиннеснинг рекордлар китобига киришига сабаб бўлган ноёб ютуғи ҳақида ёзган эдик.
Амир Омарханов ҳам биринчи профессионал унвонини қўлга киритди.