Қозоғистонлик теннисчи иккинчи даврада жаҳон рейтингида ўзидан 40 поғона юқорида жойлашган хорватиялик Дино Прижмич билан учрашди.
Бир соат 40 дақиқа давом этган баҳсда Попко корт соҳибини мағлуб этди - 6:2, 6:4. У 4 та эйс билан бирга 9 та брейк-пойнтдан 5 тасини қайд этди. Прижмич 2 та эйс, 2 та брейк (8 та брейк-пойнт)дан ошиб кета олмади.
Дмитрий Попко ярим финал йўлланмаси учун хорватияликлардан бири, дунёнинг 358-рақами Нино Сердарушич ёки 359-ўриндаги Матей Додиг билан куч синашади.
Д.Попко айни дамда ATP Live рейтингида 231-ўринда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Анна Данилина Италиядаги турнир финалига чиққани ҳақида ёзган эдик.
Шунингдек, Амир Омархонов “Ролан Гаррос”да сенсация яратиб, мусобақанинг 3-ракеткаси устидан ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди.