Бундан ташқари, Украина атрофидаги вазиятга эътибор қаратилди.
“Давлат раҳбарлари ўзгариб туради. Одамлар, айниқса, қўшни халқлар бир-бирлари билан тинч ва тотувликда яшашлари керак. Қозоғистон Россия билан дунёдаги энг узун қуруқлик чегарасига эга. Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик стратегик шериклик ва иттифоқчилик доирасида ривожланиб бормоқда. Қозоғистонликлар украин халқига ва унинг ўзига хос маданиятига чинакам ҳурмат билан қарашади. Қозоғистон ва Украина ўртасида келишмовчилик бўлмаган. Киевда элчихонамиз ишлаяпти”, – деди Қозоғистон Президенти.
Эслатиб ўтамиз, кеча Қасим-Жомарт Тоқаев Олаф Шольцни Ақордада кутиб олди.
“Қозоғистон-Германия” бизнес-форуми доирасида бир қатор ҳужжатлар имзоланди.
Президент Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари, ГФР Канцлери ва йирик немис бизнеси вакилларининг учрашувида иштирок этди.