Бу 24 ёшли теннисчининг янги йилдаги илк ғалабаси бўлди.
Б.Жуқаев ўзидан уч поғона пастда жойлашган Чили вакили Матиас Сотони ортда қолдирди – 6:1, 6:4.
Бейбит Жуқаев чорак финалга чиқиш учун дунёнинг 185-ракеткасидан бири, ушбу мусобақанинг 7-ракеткаси, германиялик Максимилиан Мартерер ёки 253-ўриндаги литвалик Едас Бутливас билан куч синашади.
Яна бир қозоғистонлик теннисчи, дунё рейтингида 249-ўринни эгаллаб турган Денис Евсеев биринчи даврада 307-ўринни эгаллаб турган португалиялик Фредерико Феррейра Силва билан куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Юлия Путинцева жаҳон рейтингида ўзининг шахсий рекордини янгилагани ҳақида ёзган эдик.