Мусобақанинг биринчи ракеткаси сифатида рўйхатдан ўтган А.Данилина россиялик Александра Панова билан бирга биринчи босқичда Гонконг вакиллари Юдис Чонг - Хон-И Коди Вон билан ўз маҳоратини намойиш этди.
Дастлабки ўйинда Гонконг теннисчилари 6:3 ҳисобида устун келган бўлса. Кейин супер тай-брекда ғалаба қозонди - 10:7. 1 соат 15 дақиқа давом этган баҳсда Қозоғистон-Россия жуфтлиги 1 эйсдан ташқари 11 брейк-пойнтдан 3 тасини қўлга киритди.
Анна Данилина – Александра Панова ярим финалга чиқиш учун россиялик Софья Лансере – Камилла Раҳимова билан беллашади.
А.Данилина яккалик баҳсларида ҳам иштирок этиб, биринчи даврада дунёнинг 70-ракеткаси, Польша вакили Магдалена Фрешкедан 2:6, 2:6 ҳисобида устун келди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Денис Евсеев Хитойдаги турнирда 1/4 финалга чиққани ҳақида ёзган эдик.
Андрей Голубев ҳам Словакияда бўлиб ўтган мусобақанинг ярим финалига чиқди.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ