Алматида ёшлар учун боғлар очилади

Фото:
ALMATY. Kazinform – Алмати ҳокими Ерболат Досаев ноябр ойи охиригача Жетису туманида иккита янги ёшлар боғи ва иккита пиёдалар зонаси очилишини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Ерболат Досаев Жетису тумани аҳолиси билан учрашувда шаҳарда «Айнабулақ-1», «Айнабулақ-3» микрорайонидаги иккита ҳиёбонда ва «Гулдер» боғида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганини айтди.

«Жорий йилнинг ноябр ойи охирига қадар туманда иккита янги ёшлар боғи, бири Рисқулов шоҳ кўчаси бўйидаги кўприк остида, Суюнбай шоҳ кўчаси бурчагида, иккинчиси «Айнабулақ-1» микрорайонидаги логда очилади. Бундан ташқари, ноябр ойида «Кўкжиек» микрорайонида ва «Айнабулақ» микрорайонидаги Жумабаев кўчаси бўйлаб узунлиги 1300 метр бўлган иккита пиёдалар зонаси қурилиши якунланади», - деди ҳоким.

Ҳокимнинг қўшимча қилишича, август ойида Кемел микрорайонидаги боғ ҳудудини (10 гектар) ободонлаштириш ишлари бошланган, бу ерда бирорта ҳам боғ йўқ эди. Тугатиш муддати 2023 йилнинг иккинчи чорагига белгиланган.





Муаллиф: Еламан Турисбеков


Сўнгги хабарлар