У Биринчи Президент истироҳат боғида шаҳарнинг мўл ҳосили ва маданий ранг-баранглигини акс эттирувчи байрам сифатида ўтказилди. Фестивалда Алмати шаҳри ҳокими Дархан Сатибалди иштирок этди.
— Боғ ҳудуди одатдагидек кенг кўламли ҳосил байрамига, миллий анъаналар минбарига айланди. Меҳмонлар учун олма ярмаркаси, этнозона, ҳунармандчилик бозори, гастрономик майдонлар, спорт мусобақалари, турли кўнгилочар дастурлар ташкил этилди. Ярмаркага 50 нафар фермер 100 тоннага яқин олма олиб келди. Фестивални кун давомида 100 мингга яқин киши томоша қилиши режалаштирилган, — деб ёзади ҳокимлик расмий сайти.
Мусиқий дастурга машҳур диджейлар томонидан тайёрланган тўпламлар жўр бўлади, кечқурун эса байрам катта концерт дастурига айланади. TURAR, Astra, Дос-Муқасан, Карина Абдуллина ва Royals Band каби машҳур юлдузлар саҳнага чиқади.
Alma Fest-2025 — мусиқа, анъаналар, гастрономия ва оилавий байрамларни ўзида жамлаган Алматидаги энг ёрқин куз тадбирларидан бирига айланади.
Эслатиб ўтамиз, Алматига олти ой ичида 1,1 миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрди.