АҚШнинг Air Products компанияси Қозоғистонда газни қайта ишлаш лойиҳаларини амалга оширади

ASTANA. Kazinform – Президент Air Products бош директори Эдуардо Менезес билан учрашув ўтказди, деб хабар беради Ақорда.

Photo credit: Akorda

Табиий газни қайта ишлаш ва саноат газини ишлаб чиқаришга ихтисослашган Америка компанияси раҳбари билан учрашувда ушбу соҳада ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Қозоғистоннинг энг йирик иқтисодий шерикларидан бири бўлиб, мамлакатимиз ўзаро манфаатли алоқаларни кенгайтиришдан манфаатдор.

Эдуардо Менезес компания Қозоғистон иқтисодиётига инвестиция киритиш имкониятларини кўриб чиқаётганини айтди. Чунки, Air Products газни қайта ишлаш ва газ кимёси, шунингдек, чуқур кўмирни қайта ишлаш соҳаларидаги лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор.

Шу муносабат билан Қасим-Жомарт Тоқаев ташаббусни олқишлади ва Қозоғистон томони унга зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини тасдиқлади.

Air Products компанияси АҚШнинг энг йирик компанияларидан бири. У табиий газни қайта ишлаш ва саноат газларини (азот, водород, кислород) ишлаб чиқариш бўйича халқаро етакчилардан биридир.

Эслатиб ўтамиз, бугун Президент Туркий Давлатлар Ташкилотига аъзо давлатлар Олий судлари раислари билан учрашгани ҳақида хабар берган эдик.