ТASHKENT. Кazinform – 2030 йилга бориб, минтақа мамлакатлари ичимлик сувининг сезиларли даражада танқислигини бошдан кечириши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлиги қошидаги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг катта илмий ходими Андрей Петров Тошкентда бўлиб ўтган экспертлар учрашувида маълум қилди, деб хабар беради Кazinform агентлигининг Тошкентдаги мухбири.
— Барчамизга маълумки, музликларнинг тез эриши туфайли минтақамизда сув ҳар йили камайиб бормоқда. 2030 йилга бориб, минтақа мамлакатлари ичимлик сувининг сезиларли даражада танқислигини бошдан кечириши мумкин. Шунинг учун бугунги тадбир яна бир бор умумий позицияларни аниқлаштириш ва муаммонинг салбий таъсирини минималлаштириш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга қаратилган, — деди Андрей Петров оммавий ахборот воситалари вакилларининг саволларига жавоб берар экан.
У давра суҳбатида ўз қўллаб-қувватлашини кўрсатган Афғонистон вакилларининг сув дипломатиясига кўрсатган қизиқишини юқори баҳолади. Экспертнинг фикрича, бу Амударё сувларини барча томонларнинг миллий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда самарали ва адолатли тақсимлаш жараёнини тизимлаштиришга ёрдам беради.
Эслатиб ўтамиз, сув танқислиги туфайли юзага келадиган йўқотишлар Марказий Осиё иқтисодиётида сезилади.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.