2025 йилда Ўзбекистонда 20 мингдан ортиқ эгизак чақалоқ туғилган
13:10, 04 Февраль 2026
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда 879 599 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.
Шундан:
- 1 нафар туғилганлар — 859 065 нафар;
- 2 нафар туғилганлар — 19 976 нафар;
- 3 нафар ва ундан ортиқ туғилганлар — 558 нафар.
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026 йилнинг 1 январь ҳолатига 1 квадрат километр майдонга ўртача 85,2 киши тўғри келган.
Шунингдек, Ўзбекистонда 1 йилда 267,1 мингта никоҳ қайд этилган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 38 236 704 кишини ташкил этган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 693,5 минг кишига ёки 1,8 фоизга кўпайди.