ASTANA. Kazinform — Қозоғистонлик сув хўжалиги мутахассисларининг тўртинчи гуруҳи Хитойда малака ошириш курсларидан ўтмоқда. Шундай қилиб, жорий йилда Хитойда малака оширган маҳаллий сув хўжалиги мутахассислари сони 125 кишига етди. Бу ҳақда ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
Вазирликнинг таъкидлашича, курслар мезбон томон маблағлари ҳисобидан ташкил этилган ва Power China компанияси корхоналарида ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги Хитой томони билан ушбу дастурни келгуси йилда ҳам давом эттиришга келишиб олган эди. 2026 йилда Хитойга 200 киши малака ошириш учун бориши кутилмоқда.
– Хитой билан қозоғистонлик сув хўжалиги мутахассисларини тайёрлаш бўйича қўшма дастур Давлат раҳбарининг маҳаллий сув хўжалигининг кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича топшириқларини амалга ошириш доирасида ташкил этилган. Бунга параллел равишда бошқа мамлакатларда ҳам шунга ўхшаш ўқув дастурларини йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб бормоқдамиз. Бу биз учун энг муҳим масалалардан бири бўлиб, уни барча хорижий делегациялар билан муҳокама қиламиз, — деди ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда 2026 йилда Сув ресурслари миллий ахборот тизими ишга туширилади.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.