Златан Ибрагимович ЕЧ саралаш босқичининг энг ёши катта футболчисига айланди

None
ASTANA. Каzinform – Швеция терма жамоаси ва Италиянинг «Милан» клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович футбол бўйича Европа чемпионати саралаш босқичининг энг ёши катта футболчиси бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Футболчи 41 ёшу 172 кунлигида Бельгияга қарши 2024 йилги Европа чемпионати саралаш учрашувининг 73-дақиқасида майдонга тушди.

Швецияликлар ўз майдонида Бельгияга 0:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. Златангача Европа чемпионати саралаш ўйинида майдонга тушган энг ёши катта футболчи Италия терма жамоаси дарвозабони Дино Дзофф эди. 1983 йилда Швецияга қарши ўйнаганида у 41 ёшу 3 ойлик эди.

З.Ибрагимович Швеция терма жамоаси сафида жами 122 та ўйин ўтказиб, 62 та гол урган.

Австрия, Эстония ва Озарбайжон терма жамоалари Швеция ва Бельгия билан бир гуруҳда ўйнашади.

2024 йилги Эвропа чемпионати Германияда бўлиб ўтади ва унда 24 та жамоа иштирок этади. Финал Берлиндаги «Олимпиаштадион»да бўлиб ўтади.

2020 йилда Италия финалда Англияни мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Криштиану Роналду терма жамоанинг расмий ўйинларида биринчи бўлиб 100 та гол ургани ҳақида хабар берган эдик.

Шунингдек, Лионель Месси спорт фаолиятидаги 800-голини урди.

Фото – Сhampionat.com

Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар
telegram