Зинедин Зидан «ПСЖ»га бош мураббий бўлишдан бош тортди

NUR-SULTAN. Кazinform - Машҳур футбол мураббийи Зинедин Зидан Франциянинг «Пари Сен-Жермен» клуби бош мураббийи бўлишдан бош тортди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Маълум бўлишича, унга клуб раҳбариятидан шундай таклиф тушган. Зинедин Зидан бу таклифга қарши эканлигини айтди.

Бу йил 50 ёшни қаршилаган франциялик футболчи Франциянинг «Канн», «Бордо», Италиянинг «Ювентус» ва Испаниянинг «Реал Мадрид» клубларида тўп сурган.

2013 йилда «Реал Мадрид»да ёрдамчи мураббий, 2016-2018 ва 2019-2021 йилларда эса бош мураббий бўлган. Бу лавозимда у икки марта Испания клубига мамлакат чемпиони унвонини олишга замин яратди ва уч марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.


Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар