Зимбабведа паром ҳалокатга учраб, 72 киши ҳалок бўлди

ASTANA. Kazinform — Зимбабвенинг Кариба сув омборида 11 августда паром ҳалокатга учради. Ҳодиса оқибатида 72 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради БЕЛТА.

Зимбабведе паром апатқа ұшырап, 72 адам көз жұмды
Фото: ZBC News

Ҳозир воқеа жойида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда, ҳалок бўлганларнинг шахси қариндошлари орқали аниқланмоқда.

Паромда аниқ қанча одам бўлгани ҳозирча номаълум. Сабаби, кемага ота-онаси билан бирга кетаётган болалар чиптасиз киритилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, кучли шамол ва тўлқинлар оқибатида паром чуқурлиги 50 метрдан ортиқ бўлган сув омборида ағдарилиб кетган. Кемада 160 нафардан ортиқ одам бўлган бўлиши мумкин. Уларнинг 77 нафари қутқарилган.