Зимбабве президентининг ўғли ва жияни вазир ўринбосарлари этиб тайинланиши кўпчиликнинг норозилигига сабаб бўлди

Зимбабве президенти Эммерсон Мнангагва ўз ўғлини мамлакат молия вазири ўринбосари этиб тайинлаганидан сўнг норозилигига учради, дея хабар беради Kazinform CNNга таяниб.
None
Фото: instagram.com/presidentmnangagwa

Мнангагванинг 34 ёшли ўғли Дэвид, кенг тарқалган норозиликларга қарамай, сешанба куни вазирлар маҳкамасининг янги вазирлари сифатида қасамёд қилган 26 амалдор орасида эди. Номзодлар рўйхати душанба куни эълон қилинди.

Мнангагванинг ўғли молия вазири ўринбосари этиб тайинланган, унинг жияни Тонгай эса мамлакат туризм вазири ўринбосари лавозимини эгаллайди.

Айрим фуқаролар Мнангагвани мамлакатни «оилавий бизнес» каби бошқараётганликда айблаяпти.

«Зимбабве аста-секин оилавий бизнесга айланиб боряпти. Mnangagwa Pvt (Ltd)», - деб ёзди мамлакатнинг ғазабланган аҳолисидан бири Х ижтимоий тармоғида.

Зимбабве президенти Эммерсон Мнангагва шу йил август ойида бўлиб ўтган президентлик сайловларидан сўнг иккинчи муддатга қайта сайланди ва халқаро кузатувчилар бу сайлов демократик стандартларга жавоб бермаслигини айтди.

Зимбабве кўплаб иқтисодий муаммоларга, жумладан, юқори инфляция ва турмуш даражасининг пасайиши билан боғлиқ инқирозга дуч келяпти. Июнь ойида маҳаллий валюта АҚШ долларига нисбатан қийматининг ярмидан кўпини йўқотди ва мамлакат миллиардлаб доллар қарзга дуч келди.

Сўнгги хабарлар