Жўжи хоннинг 800 йиллигига бағишланган экспедиция Туркистонга етиб келди
TÜRKISTAN. Кazinform —Жўжи хон таваллудининг 800 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган “Талас-Улитау-Сарайшиқ” йўналиши бўйича республика тарихий-этнографик экспедицияси Туркистонга етиб келди.
Қозоқ хонлигининг пойтахти, Буюк Ипак йўлининг маркази бўлган муқаддас маскан томон йўл олган махсус гуруҳ дастлаб Ўтирар шаҳрига ташриф буюрди. Улар у ерда тадқиқот олиб бораётган археологлар билан суҳбатлашиб, минтақа тарихига эътибор қаратдилар.
Шундан сўнг экспедиция гуруҳи Туркистон шаҳридаги Хўжа Аҳмад Яссавий мақбараси ва яқин атрофдаги тарихий обидаларни зиёрат қилиб, уларнинг тарихи билан чуқур танишди. Шунингдек, янги Туркистоннинг юзига айланган “Карвон саройи” мажмуасига ташриф буюриб, шаҳарда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Вилоятдаги бир қатор объектларни бориб кўрган гуруҳ Қизилўрда шаҳрига йўл олди ва йўлда Қипчоқ хонлиги ва Қозоқ хонлигининг пойтахти бўлган Сиғанаққа тўхтади. Унда Қизилўрда вилоят тарихий-ўлкашунослик музейи илмий котиби Асхат Сайлау Сиғанақ шаҳар тарихи ва археологик қазишмалар олиб борилаётган жойлар билан таништирди. Экспедиция Қизилўрдада давом этади.