07:37, 03 Апрель 2024 | GMT +5
Жуқамирза Шукирбеков парадзюдо бўйича Гран-при турнирида олтин медални қўлга киритди
ASTANA. Кazinform — Туркиянинг Анталия шаҳрида парадзюдо бўйича ўтказилган Гран-при турнирида қозоғистонлик Жуқамирза Шукирбеков олтин медални қўлга киритди.

Қозоғистон парадзюдо федерацияси хабарига кўра, J2 тоифасида 90 кгдан ортиқ вазн тоифасидаги Ж.Шукирбеков рақибларига имконият қолдирмади.
Финалда қозоғистонлик дзюдочи соф ғалабага эришди.
Шунингдек, аёллар ўртасида J2 тоифасида 70 кгдан юқори вазнда Зарина Раифова кумуш медални қўлга киритди.
Қозоғистон терма жамоаси Анталия мусобақасини 1 олтин, 1 кумуш, 2 бронза медал билан якунлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик полвонлар парадзюдо бўйича Гран-при турнирида иккита бронза медалини қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.