ЖССТ вакили коронавируснинг янги тўлқини ҳақида огоҳлантирди
Унинг сўзларига кўра, сўнгги олти ҳафта ичида Европа минтақасида коронавирус инфекциясининг янги ҳолатлари уч баробарга ошган ва ўтган ҳафтада деярли 3 миллион янги ҳолат қайд этилган, бу эса дунёдаги барча янги инфекцияларнинг ярмини ташкил этади. Клюге, шунингдек, совуқ ҳаво яқинлашганда CОVID тарқалиши кучайишидан хавотир билдирди.
«Бугун ЖССТ Европа минтақавий бюроси келаётган инфекция тўлқинларига тайёргарлик кўриш учун коронавирус ва бошқа респиратор вирусларга қарши кураш бўйича куз-қиш стратегиясини эълон қилди. Ҳаракатга этиш учун кузнинг келишини кутсак, кеч бўлади», - деди бюро директори.
Стратегия, хусусан, аҳолини эмлаш билан қамраб олиш даражасини ошириш, бино ичида ва жамоат транспортида ниқоб тақишни рағбатлантириш, ёпиқ биноларни вентиляция қилишни кучайтиришни назарда тутади.