ЖССТ вакцинани тасдиқлаш жараёни ҳамма учун бир хил эканлигини малум қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Россиядаги вакили Мелита Вуйнович ЖССТ томонидан вакциналарни тасдиқлаш жараёни ҳамма учун бир хил, уни ҳеч қандай тарзда «тезлаштириш» мумкин эмаслигига ишонтирди. Вақт кўп омилларга боғлиқ, масалан, компания керакли маълумотларни қанчалик тез тақдим эта олиши, деди Вуйнович «Известия» газетасига берган интервьюсида, деб хабар беради Kazinfor нашрга таяниб.

«EUL жараёни (Emergency Use Listing, фавқулодда фойдаланиш рўйхати) барча вакциналар учун бир хил бўлиб, вақт кўп элементларга боғлиқ, шу жумладан компания керакли маълумотларни қанчалик тез тақдим этишига боғлиқ», - деди у ва жараённинг бирон бир қисмини «ўтказиб юбориш» ёки уни «тезлаштириш» имкони йўқлигини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, Россиянинг «Спутник V» вакцинаси учун EUL жараёни қайта тикланган, ишлаб чиқувчилар ва манфаатдор томонлар зарур ҳуқуқий ҳужжатларни имзолаган.

«ЖССТ ҳужжатларни декабр ойи охирида, баъзилари эса 2022 йилда олди. Текширув ўтказиладими ва қачон ўтказилади, шунингдек, нимани текшириш кераклиги аризачи ва ЖССТ штаб-квартираси ўртасида бевосита муҳокама қилинадиган масала. Жараён тугагунига қадар барча тафсилотлар махфий бўлиб қолади. Баҳолаш қачон якунланишини башорат қила олмайман, лекин жараён олдинга силжишини биламан», - деди Вуйнович.

Аввалроқ ЖССТ Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге ТАСС агентлигига берган интервьюсида ЖССТ Россия томони билан «Спутник V» вакцинасини тасдиқлаш бўйича фаол иш олиб бораётгани ва ишлаб чиқаришни баҳолаш учун 2022 йил феврал ойида Россия Федерациясига янги инспекция жўнатишини маълум қилганди. У, шунингдек, Россия вакцинасини тан олиш жараёни тез орада якунланишига умид қилишини таъкидлади.


Сўнгги хабарлар
telegram