ЖССТ раҳбари Қозоғистон президентини қариндош деб атади

ЖССТ раҳбари Қозоғистон Президентини “қуда” деб атади
Фото: Ақорда

ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевни “қуда” деб атади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

“Ҳурматли Қуда! Қозоғистонга келиш чиндан ҳам катта шараф. Мен Қозоғистонни ўз мамлакатим деб биламан”, – деди Тедрос Гебрейесус бирламчи тиббий ёрдам бўйича Астана декларацияси қабул қилинганининг беш йиллиги ва Алмати декларацияси қабул қилинганининг қирқ беш йиллигига бағишланган халқаро анжуманда сўзлаган нутқида.

ЖССТ раҳбари Қозоғистоннинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги ютуқларини қайд этиб, у ўзини Қозоғистоннинг бир қисми эканлигини айтди.

“Менинг келиним қозоқ, шунинг учун икки неварам ҳам қайсидир манода қозоқ. Шунинг учун мен Қозоғистон менинг бир қисми эканлигимга ишонаман ва мен ҳам Қозоғистоннинг бир қисмиман”, – деб таъкидлади Тедрос Гебрейесус.

Таъкидлаш жоизки, ЖССТ раҳбари таниқли шоир ва қозоқча “айтиш”нинг бошловчиси Журсин Ерманнинг қудаси.

Аввалроқ Тедрос Гебрейесус Қозоғистонни бирламчи тиббий ёрдам соҳасида етакчилардан бири деб атагани хабар қилинганди.

 

Муаллиф: Серик Сабеков

Сўнгги хабарлар